Давлат раҳбари профессионал сумо курашчиси Ерсин Балтағулни қабул қилди

Давлат раҳбари профессионал сумо курашчиси Ерсин Балтағулни қабул қилди

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонлик сумо курашчиси Ерсин Балтағулни қабул қилди. Президент спортчини 2025 йилда юқори даража - «маэгасира»га эришгани ва «Канто-сё» махсус мукофотини олгани билан табриклади. Қозоғистон раҳбари хорижда мамлакат шарафини муваффақиятли ҳимоя қилаётган ёш юртдошларимиз сони ортиб бораётганига урғу берди. Унинг таъкидлашича, давлат иқтидорларни қўллаб-қувватлаш, спорт ривожланиши учун шарт-шароит яратишга катта эътибор беряпти. Давлат раҳбари спортдаги юксак натижалари учун сумо устаси Ерсин Балтағулни иккинчи даражали «Барс» ордени билан мукофотлади, халқаро беллашувларда янги муваффақиятлар тилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси