Уста «Ўртеке» рақсини тақдим этади! Дўмбира чалинганида ипига илашиб турли ҳаракатлар қилувчи ўйинчоққа беэътибор қолиш қийин. Бу – қозоқ қўғирчоқ ўйинларидан бири. Тарозлик Қазим Аманқўсов қадимий санъатни янги шаклда жонлантирди. У қўғирчоқни мусиқий асбобга айлантиришга эришди. Унинг кўпчиликни лол қолдирган бу ҳунарини Давлат раҳбари ҳам томоша қилган.
Қазим Аманқўсов, Қозоғистон Республикаси Рассомлар уюшмаси аъзоси:
- Ўртеке деганда 90-йиллар эсимга тушади. Қозоғистон мустақилликка эришди. Шунда қозоқ халқининг дўмбира санъатини ривожлантириш фикри туғилди. Дўмбира, сўнгра қилқўбиз устида ишладим, кейинроқ ўртеке санъатига эътиборимни қаратдим. 1996 йилларда ўртекени ўйната бошладим.
Қазим Аманқўсов моҳир ёғоч устаси, айни вақтда у мўйқалам соҳиби сифатида танилган. У деярли ҳамиша миллий чолғу асбоблари чизади. Ишлари Франция, Германия, АҚШ, Испания каби давлатларда сақланади. Ҳозир у реабилитация марказида ҳайкалтарошлик, рассомлик дарслари беради. Санъат терапияси беморларга роҳат бахш этади.
Айша Ануар, даволанувчи:
- 4 кундан буён шу ердаман. Кичик-кичик нарсалар ясаяпман. Гипс ишлатаман. Аста-секин ўрганаяпман.
Абдумалик Сарманов
таржимаси