Фахрийлар фахримиз

Фахрийлар фахримиз

Қўстанайлик Улуғ Ватан уруши фахрийси Михаил Подоляков жорий йилда 100 ёшини нишонлайди. Уни табриклаш учун оркестр келди, ёшлар эса унинг уй-жойини тартибга келтирди. Фахрий кекса бўлишига қарамай, улар билан кўришиш ва миннатдорчилик билдириш учун пешвоз чиқди. Михаил Иванович - жасорат, ватанпарварлик намунаси. Фронтга 1942 йилда, 17 ёшида йўл олган. Кўплаб орден ва медаллар билан мукофотланган. Сўнгра кўп йиллар тинч турмуш жабҳасида ишлади, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этди.

Михаил Подоляков, Улуғ Ватан уруши фахрийси:

- Собиқ аскарни, фахрийни зиёрат қилганингиз учун раҳмат. Кексайиб қолдим. Яхши ҳаёт кечирдик. Ватанни ҳимоя қилдик. Ёшларга раҳмат.

Абдумалик Сарманов таржимаси