Қозоғистон ижодкорлари – халқаро танлов ғолиби

Қозоғистон ижодкорлари – халқаро танлов ғолиби

Ержан Максим гран-при олган бўлса, Алтинай Тўлеген иккинчи ўринни эгаллади. Македонияда ўтказилган танловда жаҳоннинг турли давлатларидан келган нуфузли вокал танловлари ғолиблари учрашди. Ҳар йили умумжаҳон фестиваллар ҳамжамияти томонидан ташкил қилинадиган йирик анжуманнинг асосий вазифаси – ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш. Навбатдаги танлов август ойида ўтказилади.

Марьян Катароски, WAF умумжаҳон мусиқа фестиваллари ҳамжамияти  президенти:

- Танлов давомида, жумладан, Қозоғистондан келган жуда кучли овозларни тингладик. Мамнун бўлдик. Қозоғистонлик Алтинай ва Ержан бизга жуда ёқди. Ержан бош совринни олди, эътироф қозонди. Ёшларнинг келажаги ёрқин, лол қолдирувчи овози бор. Уларга чин юракдан муваффақиятлар, зафарлар тилайман.

Ержан Максим, Waf Contest танлови бош соврини соҳиби:

- Мен бу мукофотни Қозоғистон халқига бағишлайман. Мен учун нуфузли халқаро танлов совринига сазовор бўлиш - юксак шараф. Шунингдек, «Шабит» қозоқ миллий университети раҳбариятидан кўрсатган ижодий ёрдами учун жуда миннатдорман.

Абдумалик Сарманов таржимаси