Пойтахт ўқувчилари қадимий мусиқа асбоблари билан танишди

Пойтахт ўқувчилари қадимий мусиқа асбоблари билан танишди

Қадимий қозоқ мусиқа асбоблари ҳақида кўпроқ нарса ўрганиш, уларнинг жонли ижросини тинглаш. Биринчи Президент музейида Давлат академик филармонияси артистлари иштирокида ўқувчиларга интерфаол лекция-концерт ташкил қилинди. Тадбир буюкқозоқ бастакори ва дирижёри Нурғиса Тлендиевнинг 100 йиллигига бағишланди. Барча истовчилар бу ерда мустақил равишда дўмбира, қўбиз ва бошқа мусиқа асбобларини чалиб кўрди. Лекцияда болаларни кўчманчиларнинг ўзига хос мусиқий-қўғирчоқ ўйини – ўртеке билан таништиришди. Таъкидлаш лозимки, тадбир «Миллий хазина» маданий-ахборот лойиҳаси доирасида ўтказилди. Ундан асосий мақсад қозоғистонликларга маданий мерос нақадар ранг-баранглигини кўрсатиш ва миллий қадриятларни сақлаб қолишга хизмат қилиш.

Кайыржан Коныршин, «Биринчи Президент музейи» корпоратив жамғармаси Экскурсия хизмати етакчи эксперти:

- Лекция дастурининг биринчи қисмида слайд материаллари намойиши кўзда тутилган, назарий билимлар қаторида қадимги замонда, ўрта асрларда жировларимиз, абизларимиз ишлатган мусиқа асбоблари фотографиялари кўрсатилди. Ёшлар авваллари мавжуд бўлган чолғуларни билишига ҳаракат қиламиз. Афсуски, кўп нарсалар йўқолиб кетгани сир эмас, улар бир замонлар бўлганини фақат музей экспозицияларида кўрамиз.

Ўқувчи:

- Мен дўмбиранинг шунча тури борлигини кўриб ҳайратда қолдим. шертер ва бошқа чолғу асбобларини кўрдим. Бу жуда муҳим, чунки биз ўз тарихимизни билишимиз керак. Айниқса, дўмбирани. Ахир у аждодларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи асосий мусиқа асбоби эканлиги сир эмас.