Миллий музейда ўзбек каштачилиги кўргазмаси очилди

Миллий музейда ўзбек каштачилиги кўргазмаси очилди

«Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг кашталари ва бичиш-тикиш анъаналаи бўйлаб саёҳат». Қозоғистон Миллий музейида очилган янги кўргазмада ўзбек каштачилигининг бетакрор намуналари намойиш қилинди. Экспонатлар қаторида топонлар, дўппилар, зардўзи чойшаблар, сувтамғали ва қимматбаҳоли тошли заргарлик буюмлари, ўтган асрларга оид аксессуарлар бор. Экспозиция Марказий Осиёнинг асрий декоратив-амалий санъатини ўзида акс эттирган, у Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кўргазма 1 июнгача давом этади.

Бобур Саёмов, Ўзбекистон маданият ва санъат жамғармаси қошидаги Маданий меросни реставрациялаш маркази директори:

- Ушбу кўргазмада Ўзбекистоннинг 5 та йирик музейидан келтирилган 122 та экспонат намойиш этилди. Бир йил давомида унга тайёрландик, музейлардаги кураторлар билан биргаликда иш олиб бордик, кўргазма доирасида 30 тадан зиёд музей экспонатини намойиш этиш учун реставрация қилдик.

Сайран Дуйсенов, Қозоғистон Республикаси Миллий музейи директори ўринбосари:

- Қозоғистонлик томошабинларнинг мазкур кўргазмага бўлган қизиқиши тобора ортиб боради, деб ўйлайман. Кўргазма эндигина очилса-да, томошабинлар қанча вақт давом этишини, тақдим этилган экспонатларнинг ўзига хос жиҳатларини сўрашяпти. Биз кўргазма катта муваффақият қозонишига ишонамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси