Буюк Абай Қўнонбоевнинг бой маданий мероси хорижда кўпчилик эътиборига тақдим этилди. Қозоқ классиги фаолиятига бағишланган иккита илмий иш нашр қилинган. Шулардан бири – Анқарада инглиз тилида чоп этилган жамоавий монография. Китобда мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг илмий изланишлари жамланган. Кейингиси эса икки томдан иборат аннотацияли библиографик кўрсаткич. Унга абайшуносликка оид 12 мингдан зиёд асар номи киритилган.
Алмас Шинғиспаев, Евроосиё илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими:
- Абайга қизиқиш хорижда, айниқса, туркий давлатларда катта. Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистонда иштиёқ билан ўрганиляпти. Бу ишларни кутубхоналардан, электрон базалардан олдик.
Жандўс Аубакир, «Абай академияси» илмий-тадқиқот институти директори:
– Ушбу китоблар абайшунослар ва ёш тадқиқотчилар, шунингдек, Абай ижоди билан қизиқаётганлар учун зарур. Нашрларнинг ўзига хослиги шундаки, уларда қозоқ классиги асарларининг ўзига хослиги кўрсатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси