Ушарал аэропортида қўшимча терминал қурилади

Ушарал аэропортида қўшимча терминал қурилади

Ушарал аэропортида қўшимча терминал қурилади. Ҳозир унинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланяпти. Мавжуд инфратузилмаларни ҳисобга олган ҳолда объектлар соатига 125 йўловчига хизмат кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, учиш-қўниш чизиғи реконструкция қилинганидан кейин шаҳар аэропорти катта ҳаво кемаларини ҳам қабул қила бошлади. Ҳозир бу ерга Астана, Алмати ва Талдиқўрғандан самолётлар учиб келади. Ташриф буюрган дам олувчилар оқими мунтазам ошаяпти, шуни ҳисобга олсак, объект туризмни ривожлантиришда алоҳида аҳамиятга эгалигини англаймиз. Ўтган йили минтақага 2 миллион одам келган, 3,5 миллиард тенге жалб этилди ва 17 янги туробъект ишга туширилди. Куни-кеча Жетисуга келган Бош вазир инвестиция жалб этиш ва  тегишли инфратузилмалар яратиш ишларини фаоллаштиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.