ОТБ ва Қозоғистон сув соҳасига сармоя жалб этади

ОТБ ва Қозоғистон сув соҳасига сармоя жалб этади

Сув захиралари ва ирригация вазирлиги ва Осиё Тараққиёт банки сув соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради. Томонлар инвестиция жалб этиш ва устувор лойиҳаларни рўёбга чиқариш имкониятини берувчи меморандум имзолади. Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва молиявий ташкилот мутахассисларни ўқитиш, тажриба алмашиш, техник ёрдам ҳақида келишиб олди. Ишларни мувофиқлаштириш учун махсус марказлар тузилади, улар лойиҳаларнинг боришини назорат қилади. Қозоғистоннинг «Музликлардан фермаларга» дастурида иштироки алоҳида муҳокама қилинди. У ирригация тармоқларини модернизациялаш ва иқлим ўзгариши шароитида сув таъминотини барқарорлаштиришга бағишланган. Умуман олганда, имзоланган ҳужжат соҳани янгилашни жадаллаштиради ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:

- 2030 йилгача мўлжалланган сув захираларини бошқариш тизимларини бошқариш концепциясини қабул қилдик. Ҳужжатда шу давода эришилиши лозим бўлган индикаторлар кўрсатилган. 2028 йилгача мўлжалланган сув соҳасини ривожлантириш режаси қабул қилинди. Унга гидротехник ускуналар, ирригация тармоқлари таъмири, қурилиши ва тикланиши билан боғлиқ барча тадбирлар киритилган. Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорлигимиз самарали ва ҳар икки томон учун фойдали бўлишига умид қиламан.

Абдумалик Сарманов таржимаси