Энергетика вазирлиги мамлкатда юз берган тошқин оқибатларини бартараф этиш
учун зарур ёнилғи захираси мавжудлигини билдирди. Шу жумладан, ёнилғи-мойлаш материаллари бир ярим ойга
етади, бундан ташқари Атирау, Павлодар нефтни қайта ишлаш заводлари маҳсулот етказиб беришда давом этяпти. Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги, шунингдек, фавқулодда вазиятни бартараф этиш билан банд
бўлган ҳокимликлар ёнилғини устувор тартибда оляпти. Бунинг учун
барча минтақалардан юзтадан зиёд ёнилғи ташувчи машина ажратилган. Заруратга
кўра, улар сони ортиши мумкин. Вилоятларда 3 ярим минг тонна Аи-80, 92, 95 маркали
бензин, 7 минг тонна жизель ёнилғиси, авиаёнилғи ва мазут ғамланган. Таъкидлаш
лозимки, тошқинга қарши тадбирларда ер ости бойликларини қазиб олаётган йирик компаниялар
ҳам қатнашяпти. Улар 500 тадан зиёд махсус техника ажратган, фалокат оқибатларини
бартараф этиш учун ходимларини сафарбар қилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.