Қозоғистонда Қурултойга депутатлар сайловига бир ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Сайлов кампанияси МСК тасдиқлаган тақвимий режага мувофиқ ўтказилади. Бир неча асосий босқичлар яқин ҳафталарга белгиланган. 11 июлга қадар ҳудудий сайлов комиссиялари таркиби эълон қилинади. 16 июлда участка комиссиялари таркиби, шу билан бирга, сайлов участкаларининг манзили ва чегаралари маълум бўлади. Партия рўйхатини илгари суриш 13 июлгача давом этади, 23 июль куни соат 18 гача уларни рўйхатдан ўтказиш якунига етади. Шундан сўнг сайловолди ташвиқоти бошланади, тадбир сукунат куни деб эълон қилинган 22 августнинг тун ярмига қадар давом этади. 2 августда участка комиссиялари сайловчилар рўйхатини тақдим этади, 7 августдан бошлаб, қозоғистонликлар ўз маълумотларини текшириши мумкин. Овоз бериш 23 август куни бўлиб ўтади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

