Қосим-Жўмарт Тўқаев Босния ва Герцеговина президиуми раисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Босния ва Герцеговина президиуми раисини қабул қилди

Ақўрдада Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев президиум раиси Желька Цвияновични қабул қилди. Қозоғистон Босния ва Герцеговинани Болқон минтақасидаги истиқболли савдо-иқтисодий ҳамкор сифатида билади, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Желька Цвиянович Астана халқаро форумининг ўтказилиши нақадар муҳимлигини таъкидлади, тадбир доирасида халқаро ҳамкорлик ва глобал иқтисодиётнинг бугунги аҳволи билан боғлиқ қатор муаммолар юзасидан қатор янги ташаббуслар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси