Қосим-Жўмарт Тўқаев
Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар етакчиларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Тадбир давомида Қозоғистон, Россия, Беларусь,
Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон раҳбарлари ва Арманистон бош
вазири тараққиётнинг асосий векторлари ва ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини
муҳокама қилди, шунингдек, амалий шерикликни мустаҳкамлаш учун кейинги
қадамларни белгилаб олди. Учрашув доирасида МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг
долзарб масалалари бўйича фикр алмашилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

