Давлат
хизматлари агентлиги раиси Қозоғистон Президентига ташкилотнинг ўтган йилги
фаолияти якунлари ва жорий йилдаги режалари ҳақида ахборот берди. Дархан Жазиқбай
айтишича, мамлакатда кадрлар ишини рақамлаштириш кенг миқёсда давом этмоқда,
жумладан, eQyzmet тизими жорий этиляпти. Ушбу тизим малакавий талабларга мос
равишда номзодлар базасини шакллантиради. Шунингдек, янги «Ходимни танлаш»
функцияси ишга туширилган бўлиб, бу электрон шахсий ишлар асосида раҳбарлик
лавозимларига номзодлар рейтингини шакллантириш имконини беради. Умуман, ягона базага
19 та ташкилот киритилган, жорий йилда унга яна тахминан 2 ярим мингтаси
қўшилади.
Дархан Жазиқбай, Давлат хизматлари иши агентлиги раиси:
– Ҳозирги
пайтда Давлат хизматларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича
янги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Унинг доирасида ягона кадрлар базасини
кенгайтириш, эрта касбга йўналтириш институтини ташкил қилиш, инсон
захираларини бошқаришда сунъий онгдан фойдаланиш режа қилинган. Давлат
хизматчилари учун горизонтал ўсиш
механизмини жорий қили кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

