Қозоғистон
Президенти Астанадаги қатор объектлар билан танишди. Амалий сафар Kazakhstan International
School Astanaга ташриф билдан бошланди. Таълим даргоҳи 800 нафар ўқувчи ва 120 нафар мактабгача тарбия олаётган болаларга мўлжалланган. Объект ҳудуди
20 минг квадрат метрдан зиёд. Халқаро бакалавриат аккредитацияси бор мактабда ўқув синфлари
замонавий технологиялар билан жиҳозланган, бу эса ҳар бир ўқувчи салоҳиятини
очишга ёрдам беради.
Сўнгра Президент QazSwimAcademy замонавий спорт марказига йўл олди. Мажмуа сузувчилар учун барча имкониятларни тақдим
этади. Болалар ва катталар учун
турли узунликдаги бешта бассейн бор. Академия
бассейнлари сув таркибини автомат тарзда таҳил қилувчи ва зарур
реагентлар қўшувчи испан тизими билан жиҳозланган. Объект махсус тренажёрлар билан
жиҳозланган. Атлетлар билан суҳбатлашаркан, Қосим-Жўмарт
Тўқаев давлат спорт инфратузилмаларини
ривожлантиришга алоҳида эътибор бераётганини таъкидлади.
Давлат раҳбари Евроосиё Миллий университети Талабалар уйида ҳам бўлди. Ётоқхона учта замонавий блокдан иборат, уларда талабалар яшаши ва ўқиши учун барча
имкониятлар яратилган. Қурилишда алоҳида эҳтиёжлари бор талабаларга хизмат кўрсатиш имкони
ҳисобга олинган. Дизайн ва инфратузилмалар тўсиқсиз муҳит талабларига мос. Президент хорижий университетлар филиаллари очиш
тажрибасини ижобий баҳолади, таълим ва ёшлар алмашинувида халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигига
эътибор қаратди.
– Биз, Университет
талабалари олий таълим олгач мамлакатимиз гуллаб яшнаши учун ишлай бошлаймиз.
– Бугунги вазифамиз
– фан ва технологияларни ўрганиш, жаҳон тамаддунига ҳисса қўшиш. Бунинг учун давлат барча шарт-шароитлар яратган.
Сўнгра электровозлар ва қурилиш соҳаси объектлари ишлаб чиқарувчи заводларга ташриф буюрилди. Биринчи корхона саноатлаштириш доирасида Alstom француз компанияси билан бирга қурилган, у 1-саноат зонасида жойлашган. Унда локомотив кузови, трансформаторлари, қуйи ва юқори вольтли шкафлар ҳамда бошқа компонентлар ишлаб чиқарилади. Темирйўл кластери маҳсулотлари билан танишгач, Қосим-Жўмарт Тўқаев тротуар плиткалари чиқарувчи Asyl Qala заводига борди. Корхона маҳсулоти Астана ва Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида фаол ишлатилади. Сўнгра Давлат раҳбари автоклав газ блоклари чиқарувчи заводга йўл олди. Корхона йилига 150 минг квадрат метр маҳсулот чиқаради. Қосим-Жўмарт Тўқаев қурилиш саноати Қозоғистон иқтисодининг муҳим йўналиши эканлигини таъкидлади ва маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш лозимлигини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

