Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Вьетнамда

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Вьетнамда

Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди расмий ташриф билан Вьетнамда бўлди. Мамлакатимиз делегацияси сўнгги 30 йил ичида ушбу социалистик республикага илк марта ташриф буюриши. Сафар доирасида ўтказилган учрашувларда томонлар иқтисодий-сиёсий йўналишлардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Давлатлар вакиллари ўзаро савдо ва инвестициялар, иқтисодиётнинг турли секторлари ривожланиши икки томонлама алоқалар қайта тикланишига олиб келишини билдирди. Бундан ташқари, Вьетнам октябрь ойида Қозоғистон марказида ўтказиладиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши саммитида қатнашишини тасдиқлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.