Хорижий инвесторлар Қозоғистонда ишлашдан манфаатдор

Хорижий инвесторлар Қозоғистонда ишлашдан манфаатдор

Хорижий инвесторлар Қозоғистонда бир қанча лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятини билдирди. Австрияликлар Ақмўла вилоятида керамика плиткалари заводини қурмоқчи. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, ҳозир хорижлик инвестор билан музокаралар олиб бориляпти. Таъкидлаш лозимки, хорижий компания вакиллари каолин – оқ гил конини кўриб келди. Шу кунларда лойиҳани рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти, зарур маълумотлар бериляпти. Алмати вилоятида эса халқаро компаниялар бешта лойиҳани амалга ошириш ниятида. Америкаликлар чипс ишлаб чиқармоқчи. Россия компанияси A даражасидаги омборлар ҳамда логистика мажмуаси қуришга қизиқиш билдирди. Жанубий Корея компанияси тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ниятида. Минтақада кийим-кечак ва маиший эҳтиёж буюмлари сотув маркази ҳам очилиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.