Умумжаҳон жониворлар саломатлиги ташкилоти ветеринария хизматини ривожлантиришга ёрдам беради

Умумжаҳон жониворлар саломатлиги ташкилоти ветеринария хизматини ривожлантиришга ёрдам беради

Умумжаҳон жониворлар саломатлиги ташкилоти ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласида Қозоғистон билан ҳамкорлик қилади. Масалан, қишлоқ ветфельдшерларини халқаро стандарт асосида жаҳоннинг тегишли лабораториялари билан ҳамкорликда ўқитади. Аграр фанни ривожлантириш бўйича Сенатда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида ташкилот вакили Дмитрий Морозов айтишича, махсус дастур доирасида агросоҳага оид ўрта махмус ва олий таълим даргоҳлари ўқув дастурлари ислоҳ қилинади. Ундан ташқари, ташкилот Қозоғистоннинг ветеринария соҳасини ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган қадамларини, шу жумладан, ягона орган яратиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.

Дмитрий Морозов, Умумжаҳон жониворлар саломатлиги ташкилоти вакили, шарқий Европа ва марказий осиё давлатлари учун ветеринария кадрларини ривожлантириш лойиҳаси дастури минтақавий менеджери:
- Бу орган ветеринар палата ёки кенгаш деб аталиши мумкин. Мазкур лойиҳада асосий эътибор ветеринария таълимига, малака оширишга, битирувчиларни ишга жойлаштиришга, шунингдек, қайсидир мамлакат учун қанча дона ветеринар ва фельдшер кераклигини аниқлаб олишга қаратилади. Бунинг учун зарур усуллар ишлаб чиқилган. Улар ҳозир Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё давлатларида синовдан ўтяпти.

Ташкилот вакили ўз тавсияларини ҳам кўрсатиб ўтди. Унинг фикрича, замонавий кадрлар тайёрлаш учун Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзаро ишларни мувофиқлаштириши керак. Қишлоқ хўжалиги вазири таъкидлашича, ҳозир республикада аграр фанни ривожлантириш «кадр тайёрлаш – илмий изланишлар – ишлаб чиқариш» модели асосида амалга оширилади. Унда асосий эътибор тадқиқот университетлари ва Агротехнологик хабга қаратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.