Исломободда ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилиши ўтказилди

Исломободда ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилиши ўтказилди

ШҲТ давлатлари «Янги иқтисодий мулоқот» тараққиёт концепциясини имзолади. У Покистонда бўлиб ўтган ташкилотга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 23-йиғилишида қабул қилинган саккизта ҳужжатдан бири. Иштирокчилар жорий йилда Астанада бўлиб ўтган саммит доирасида давлат раҳбарлари эришган шартномаларни рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилишди. Турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш масаласи кўриб чиқилди. Қозоғистон Бош вазири рақамлаштириш ва онлайн-савдо, мавжуд темирйўл ҳамда автомобиль йўлларини модернизациялаш, энергетика ва инвестициялар бўйича ўзаро фойдали кооперацияга эришиш зарурлигини таъкидлади. Ўлжас Бектенов таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари ўртасида алоқалар кенгайиб бораётганини кўрсатиб ўтди. Бу эса Шанхай ўнлигининг барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан ўзаро товар айланмаси 67 миллиард долларни ташкил қилди ва 6 фоизга ўсди.


Абдумалик Сарманов таржимаси