Қозоғистон  Венгрияга маҳсулот экспортини орттиради

Қозоғистон  Венгрияга маҳсулот экспортини орттиради

Қозоғистон ва Венгрия ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришда давом этади. Республикамиз мамлакат маҳсулотлари экспортини 700 миллион долларга етказиш ва юборилаётган товар ассортиментини кенгайтириш ниятида. Қозоғистон Бош вазири Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашувида шундай баёнот берди. Алихан Смаилов таъкидлашича, Венгрия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори. Инвестициявий ҳамкорликка келганда, улкан истиқболлар кўзга ташланяпти. 2005 йилдан буён Қозоғистонга Венгрия 330 миллион доллар инвестиция киритган. Сўнгги икки йилда бу кўрсаткич умумий миқдорининг чорак қисми - 75 миллион долларни ташкил қилди. Томонлар энергетикада ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва бевосита авиақатновларни йўлга қўйиш ҳақида фикр алмашди. Транзит-транспорт соҳаси, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини Трансъевропа транспорт тармоғига улаш масалаларини кўриб чиқишди. Венгрия Бош вазири таъкидлашича, бугунги кунда ўзаро ҳамкорликнинг асосий лойиҳаларини белгилаб олиш ва уларга имкон қадар кўпроқ компанияни жалб қилиш ҳисобланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.