Бугун Давлат раҳбари таълим даргоҳи ректори Жансеит Туймебаевни қабул қилди. У Қосим-Жўмарт Тўқаевга университет фаолияти натижаларини тақдим этди. Ҳозир 24 минг, шу жумладан, 54 давлатдан келган 3 минг хорижлик талабага эга даргоҳда 542 таълим дастури рўёбга чиқариляпти, илмий марказлар ва лойиҳалар сони ортяпти. Филиаллари Истамбулда ва Бишкекда ишлаб турибди. Президент ректорга университетни ривожлантириш, халқаро нуфузини ошириш ва илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш топшириғини берди.