Хорижлик
экспертлар Қозоғистон халқига Мактубида Қосим-Жўмарт
Тўқаев таклиф этган бир палатали Парламентга ўтишни
мамлакат сиёсий тизимини модернизация қилишнинг мантиқий давоми сифатида
кўряпти. Нуфузли халқаро нашр - «Diplomatic World»
журнали лойиҳа директори фикрича, бундай формат қонунчилик жараёнини
фаоллаштириш ва уни шаффофлаштиришга хизмат қилади. Айни вақтда у сиёсий
ташкилотларни ва фуқаролар иштирокини фаоллаштиради. Мисол сифатида Альберто
Туркстра Янги Зеландияни кўрсатди. Бу давлат ўтган асрнинг ўрталарида юқори
палатадан воз кечди ва ўтган давр бу қадамнинг самарадорлигини кўрсатди.
Аналитик таъкидлашича, мазкур ислоҳот давлат ташкилотларига ишончни оширди. Чунки
масъулиятни битта орган ўз зиммасига олади.
Альберто Туркстра, «Diplomatic World» журнали лойиҳа директори, Бельгия:
- Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон сўнгги йилларда олиб борган
ислоҳотларга асосланган. Сиёсий партияларни рўйхатга олиш соддалаштирилган,
бюрократик тўсиқлар камайган. Қозоғистонда Конституциявий суд тикланиши,
қарорлар қабул қилишда яққол кўриняпти. Ушбу ўзгаришлар табиий жараён, бир
палатали Парламентга ўтиш эса унинг авж нуқтаси бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

