Экспертлар: Сайлов сиёсий тизимни янгилайди

Экспертлар: Сайлов сиёсий тизимни янгилайди

Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти экспертлари шундай фикр билдирмоқда. Улар айтишича, энг аввало, сайлов жараёни қозоғистонликларга ўзи танлаган номзод учун овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имконини яратади. Бўлажак сайлов жараёнининг шаффофлиги халқаро кузатувчиларнинг тадбирга юқори қизиқишидан далолат беради. 19 март куни мамлакатимиздаги Парламент сайловларининг ўтказилишини йирик ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари кузатиб боради. Улар иштироки, дейди сиёсатшунослар, бутун сайлов кампаниясининг очиқ-ошкоралигини, шунингдек, халқаро талабларга мувофиқ ўтаётганини кўрсатиб беради.

Жанар Санхаева, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти электорал жараёнларни ўрганиш бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи:

- Қозоғистондаги сайловлар халқаро кузатувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда, биламизки, жорий йилги сайловларга ЕХҲТ, МДҲ, Туркий ҳамкорлик ташкилотлари вакиллари, халқаро тузилмалардан ташқари хорижий давлатлардан ҳам кузатувчилар йўлланганди. Ва бугунги кунда улар барча жараённи кузатиб боряпти. Сайлов олдидан номзодларнинг сайлов кампанияси қандай ўтаётганини кузатилди, сайлов кунида ва ундан кейинги давр ҳам халқаро кузатувчилар томонидан кузатиб борилади. Мазкур сайловлар электорал циклнинг якуний босқичи бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси