Қозоғистон ва Руанда ҳамкорликни кучайтиради

Қозоғистон ва Руанда ҳамкорликни кучайтиради

Давлат раҳбари Руанда Президентининг махсус вакили Жан Поль Ньирубутамани қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Африка давлати билан ҳамкорлик ижобий динамикага эгалигини таъкидлади ва Руанда билан келгусида ҳам барча йўналишларда муносабатларни мустаҳкамлаш аҳамиятли эканлигини уқтирди. Президент икки давлат ўртасида Дипломатик ва хизмат паспортлари соҳибларини визавий талаблардан озод қилиш тўғрисида келишув имзоланганини юқори баҳолади. Суҳбат давомида, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси