Бу ташкилот Астана полиция департаменти қошида ташкил қилинган бўлиб, товламачилик ҳаракатларининг олдини олиш ва бартараф этиш билан шуғулланади. Киберпул мутахассислари махсус тайёргарликдан ўтган ва иш алгоритмини яхши билади. Шаҳар криминал полицияси маълум қилишича, гуруҳ Интерпол билан ҳамкорлик қилади. Таъкидлаш лозимки, 2022 йилда пойтахтда товламачиликка оид жиноятларнинг 33 фоизи очилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси