Қозоғистон ижрочилари муваффақиятларга эришмоқда. Дўмбирачилар Темирлан Ўлжабай ва Ернат Науриз Испанияда ўтказилган Music Box International Contest танлови ғолиби бўлишди. Ваҳоланки, «Чолғу асбоби мусиқаси» номинациясида ғалаба қозониш учун 36 мамлакатдан келган номзодлар беллашди. У икки босқичда онлайн форматда ўтказилди. Биринчи турда қозоғистонлик ижрочилар ўзлари қайта ишлаган Никколо Паганининг "Каприс № 24" асарини ижро этишди. Иккинчи босқич учун "Тахтлар ўйини" сериали асосида видеоклип олишди. Натижада, қозоғистонликлар ҳакамлар қалбини забт этди ва энг юқори балл олишди. Мусиқачиларга мукофот сифатида май ойида Испанияда ўтадиган офлайн-фестивалга йўлланма ва таниқли мусиқа экспертлари билан якка тартибда мастер-класс олиш имконияти тақдим этилди. Таъкидлаш жоизки, иқтидорли дўмбирачилар аввалроқ Bridge TV телеканалининг "Энг яхши чолғу дуэти" номинациияси бўйича мукофот олган, GoldenTimeTalent фестивалида биринчи ўринни эгаллаган, шунингдек, Испаниядаги CostaBravaMusic фестивалида ғалабани қўлга киритган.
Абдумалик Сарманов таржимаси