Қозоғистонлик режиссёр Адилхан Ержанов суратга олган «Голиаф» фильми Венеция кинофестивалида Италия танқидчиларининг махсус мукофотига сазовор бўлди. Берик Айтжанов ва Данияр Алшинов эса энг яхши актёр сифатида тақдирланди. Эслатамиз, "Голиаф" нуар жанрида суратга олинган ва 79-Венеция халқаро фестивалининг “Янги уфқлар” танловига июль ойида киритилганди. Ушбу гуруҳга жаҳон кинематографиясининг асосий йўналишларини намойиш қилган картиналар танлаб олинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.