Бугунги кунга келиб, мамлакатдаги мактабларда уч мингга яқин махсус кабинет ишлаб турибди. Улардан бири Атирауда, иқтидорли болалар вилоят миллий гимназиясида очилди. Ҳозир бу ерда 40 дан зиёд ўқувчи илмий иш билан машғул. Ёш муҳандислар ўнлаб ақлли машиналар ишлаб чиқиб, уларга дастур ёзади. 50 дан зиёд қизиқарли лойиҳа яратилган. Сумочи робот ва ёрдамчи ит – шундай лойиҳалардан. Ақниет Балтабекнинг сўнгги ихтироси – ўргатилган итга ўхшаш ускуна дастурга киритилган буйруқларни бажаради. Инсоннинг роботлашган дўсти исталган нарсани эгасига келтириб беради. Дастурига киритилган бўлса бас.
Ақниет Балтабек, ўқувчи:
- Бир неча шундай модель яратишни, уларга қўшимча опциялар юклашни истайман. Яна нималар қўшиш мумкинлигини ўйлаяпман. Робот техникаси билан 9-синфдан буён шуғулланаман. Унгача жониворларга ўхшаш бешта робот модели ясаганман.
Гулмайра Ибрагимова, иқтидорли болалар мактаб-гимназияси робот техникаси тўгараги раҳбари:
- Ўқувчиларимиз халқаро беллашувларда қатнашди, совринли ўринларни олди. Бундан ҳақли равишда фахрланамиз. Робот техникаси амалий фан сифатида дунёқарашни кенгайтиради.
Робот техникасига доир ишлар тобора оммалашиб бормоқда. Тўгаракнинг келажаги ёрқин. Унинг илмий марказ сифатида қайта ташкил қилиниши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси