Савдо-иқтисодий, инвестициявий, сув-энергетика, транзит-транспорт соҳаси, саноат кооперацияси ва соғлиқни сақлаш. Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Айтиш керак, юртимиз қўшни республика иқтисодиётининг йирик инвесторлари сирасига киради. Капитал маблағларининг умумий қиймати 2005 йилдан бери 1 миллиард долларга етган. Республикалар ўртасида товар айланмаси ҳам ўсмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида у 680 миллион долларга етган. Айни пайтда, томонлар ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни мўлжаллаган. Музокаралар натижаларига кўра, бир нечта ҳукуматлараро келишувлар имзоланди.
Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Қирғизистон Республикаси ҳудудида улгуржи-чакана савдо марказлари ташкил этилиши қўшни республика мева-сабзавот маҳсулотларини Қозоғистонга, кейинчалик юртимиз орқали шимолга ёки Европа йўналишига ўз вақтида етказиб берилишини таъминлайди. Ўз навбатида, бу Қозоғистондан Қирғизистонга маҳсулот етказиш канали бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шу боис, буни биргаликда ҳал этиш билан олдимизга қўйилган давлатларимиз ўртасида товар айланмасини оширишдек вазифани бажарган бўламиз.
Данияр Амангелдиев, Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва тижорат вазири:
- Қирғизистон Республикаси ҳудудидан Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини марказлашган ҳолда етказиб берилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, учинчи давлатларга ҳам. Ўйлайманки, мазкур лойиҳа икки давлатда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида ҳам аҳамиятли ва савдо муносабатларимизга янги туртки беради.
Хуршида Абдуллаева таржимаси