Қозоғистон-Хитой сармоя портфелига 222 та қўшма лойиҳа киради

Қозоғистон-Хитой сармоя портфелига 222 та қўшма лойиҳа киради

Қозоғистон Хитойга етказиладиган маҳсулот турлари ва бозорга чиқадиган  маҳаллий экспортчилар рўйхатини кенгайтириш ниятида. Осмоности мамлакати юртимиздан дон қабул қилиш ҳажмини оширишни кўзлаган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ҳамда ХХРнинг республикамиздаги элчиси учрашувида маълум қилинди. Ўтган йилнинг 11 ойида ўзаро маҳсулот айланмаси 44 миллиард долларга яқинлашган. Икки мамлакат етакчилари яқин фурсатларда буни икки марта оширишга келишиб олди. Айни пайтда, юк ташуви ҳам 29 миллион тоннадан ошган ва 2023 йилдагига нисбатан 13 фоизга ўсган. Тарафлар бу ишларни янада такомиллаштириш мақсадида янги ўтказув нуқталарини очиш, ишлаб турганларини янгилаш, чегараоша кема қатновини равнақ топтириш борасида қўшма чора-тадбирларни белгилаб олди. Хитой Қозоғистоннинг 5 та энг кучли инвесторлари сирасига киради. Бугунги кунда умумий қиймати 8,7 миллиард долларга тенг 62 та қўшма лойиҳа ишга туширилган, 13,5 миллиард АҚШ валютасига тенг 55 та қўшма ташаббус амалга оширилиш арафасида турибди. Жами тўпламга қиймати 60 ярим миллиард доллардан зиёд бўлган 200 дан ошиқ сармоявий лойиҳа киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.