Президент миллий спорт ҳамжамияти раҳбарини қабул қилди

Президент миллий спорт ҳамжамияти раҳбарини қабул қилди

Ушбу кенг қамровли халқаро анжуман кичик ва ўрта бизнес, туризм, халқ ҳунармандчилиги, хизматлар ривожланиши учун хизмат қилиши лозим. Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий спорт турлари ҳамжамияти президентига шундай топшириқ берди. Эслатамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси Қозоғистоннинг V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Исламбек Салжанов таъкидлашича,  кўкпар, жамби ату, аудариспақ, тенге илу, байга, йиртқич қушлар билан ов қилиш, тўғизқумалақ, асиқ ату, анъанавий камондан ўқ отиш каби миллий спорт турлари федерациялари ҳамжамиятга кирганини маълум қилди. Бундан ташқари, мамлакатда миллий спорт турларининг ривожланиш даражаси таҳлил қилинди, алоҳида республика федерациялари билан ташкилий ишлар бошланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси