Қозоғистонда «очиқ осмон» тартиби кенгайтирилди. Бу рўйхатга 15 та аэропорт киритилди. Уральскда ҳам янгича тартибда иш олиб бориляпти. Шаҳар ҳаво дарвозасига «ҳаво эркинлиги»нинг бешинчи даражаси берилди. Транспорт вазири тегишли ҳужжатни имзолади. Таъкидлаш лозимки, янгича тартиб хорижий авиакомпанияларга
Қозоғистон орқали учинчи мамлакатларга чекланмаган миқдорда рейслар ташкил қилиш имкониятини беради. Тегишли вазирликда маълум қилишларича, «очиқ осмон» тартибини жорий этиш янги
хорижий авиаташувчиларни жалб этиш, янги халқаро йўналишлар очиш ва туризмни ривожлантиришга ёрдам беради. Эслатамиз, бу иш Давлат
раҳбарининг парвозлар географиясини кенгайтириш ҳамда халқаро рейслар сонини ошириш бўйича берган топшириғи
доирасида амалга ошириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси