Қозоғистонда уй-жой тобора қимматлашаяпти

Қозоғистонда уй-жой тобора қимматлашаяпти

Қозоғистонда иккиламчи уй-жой салкам 26 ярим фоизга қимматлашди. Янги уйлар баҳоси 20 фоизга кўтарилди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, Ақтўбе, Нур-Султон ва Ўскеменда янги қурилаётган уйларнинг бир квадрат метри 26 фоиздан 32 фоизгача қимматлашди. Иккиламчи уй-жой энг кўп Қизил Ўрда, Ўскемен, Талдиқўрған ва Нур-Султонда. Баҳолар 41-44 фоизга ортган. Ижара ҳақи ҳам кўтарилаётгани кузатиляпти. Кира пули 21 фоизга ошди. Бу кўрсаткич айниқса Алматида юқорилиги қайд этилди. Мегаполисда ижарачилар ўтган йилга нисбатан 47 фоизга кўпроқ ҳақ тўлашга мажбур бўляпти.