Жамбил вилоятида биринчи шамол электростанцияси қурилади

Жамбил вилоятида биринчи шамол электростанцияси қурилади

Қозоғистонда яна битта шамол электростанцияси қурилади. Лойиҳа тайёр, ТЭМ объекти келаси йили Жамбил вилоятида бунёд этилади. Электростанция 1 гигаватт қувватга эга бўлади. Унда замонавий энергия ғамлаш тизими ўрнатилади. Натижада, ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини тўплаш ва заруратга кўра бериш имкони туғилади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Қозоғистонда «яшил» энергетика улуши умумий энергия балансида 6 фоизга етди. 2030 йилга бориб тоза энергетика улуши 15 фоизга, 20 йилдан кейин эса 50 фоизга чиқиши режалаштирилган. Республикада 156 та ТЭМ объекти ишлаб турибди. Улар сони бўйича Алмати, Жамбил ва Ақмўла вилоятлари пешқадам.


Абдумалик Сарманов таржимаси