Ҳукуматга қўшимча ваколатлар берилади

Ҳукуматга қўшимча ваколатлар берилади

Қозоғистон ҳукуматига қўшимча ваколатлар берилди. Бўҳрон юз берган тақдирда ҳукумат Парламент билан кенгашмаган ҳолда янги қонунлар жорий этиши мумкин. бу ҳужжатлар Сенат депутатлари тасдиқлаган ёки рад этган муддатгача кучга эга бўлади. Республика Адлия вазири Қанат Мусин киритилаётган янги ўзгаришлар хусусида гапирди.

Қанат Мусин, Қозоғистон Республикаси адлия вазири:

- Иқтисодиёт, халқ, одамлар учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган вазият шаклланган тақдирда ҳукумат қонун лойиҳаси тайёрлайди ва парламентга топширади, айни вақтда қонун кучига эга қарор чиқаради. Агар парламент тақдим этилган қонун лойиҳасининг зарурлигини тан олмай, рад этса – ҳукуматнинг фавқулодда аҳамиятга эга жараёнларга оид муваққат қарори бекор қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.