Қозоғистон ва Тожикистон рақамли саноат соҳасида ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Тожикистон рақамли саноат соҳасида ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Тожикистон рақамли саноат соҳасида ҳамкорлик қилади. Астанада икки давлатнинг тегишли идоралари ниятлар муштараклиги тўғрисида меморандум имзолади. Рақамли ҳукумат офисига ташриф буюрган давлат раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмомали Раҳмонга Қозоғистон IT-ечимлари тақдим этилди. Уларга давлат органлари ва фуқаролар ўртасида самарали алоқа ўрнатилишига ёрдам берувчи майдончалар кўрсатилди, зарур ҳужжатларни сўралмасдан аввал узатиб бериш намуналари намойиш этилди. Президентларга «Оила рақамли харитаси» лойиҳасининг бориши тўғрисида ҳисобот берилди. Унга марказий давлат органларининг 20 та базасидан олинган маълумотлар асосида 100 дан зиёд ижтимоий фаровонлик кўрсаткичлари киритилган. Шунингдек, космик мониторинг тизими намойиш этилди. У замин бойликларидан фойдаланаётган компаниялар ишининг шаффофлиги ва қишлоқ хўжалигидаги ишлатилмаётган ерлар аниқланишини таъминлайди. Республикалар ўртасидаги ҳамкорлик доирасида тожик мутахассисларини Қозоғистондаги IT-мактаблар ва илмий-тадқиқот институтларида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.