Янги глобал ва минтақавий чорловлар ва хатарларни ҳисобга олганда дунёда ШҲТнинг нуфузи ортиб боряпти. Ташкилотга аъзо давлатлар мунтазам муаммо ечимлари, хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш учун ҳамкорликнинг янги шаклларини ахтараяпти. Сиёсатшунос Искандер Ақилбаев таъкидлашича, Қозоғистон ШҲТга раислик қилган вақтида бу йўналишда ишлади, асосий эътиборни кибержиноятчилик, гиёҳванд моддалар айланмаси ва трансмиллий ташкил этилган жиноятчиликка қарши курашга қаратди. Бунинг учун, шу жумладан, Афғонистонни қўллаб-қувватлаш, уни минтақавий иқтисодга интеграция қилиш бўйича ишлар амалга оширилди. Қозоғистон афғон халқига ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро ҳаракатни мувофиқлаштириш устида ҳам ишлаяпти.
Искандер Ақилбаев, сиёсатшунос:
– Афғонистондаги бўҳрон – умумий муаммо. У фақат Қозоғистон эмас, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эронга ҳам тааллуқли. Раислик даврида мамлакатимиз таклиф этган асосий йўналишлардан бири Астана декларацияси ва «Адолатли дунё ва тотувлик учун дунё бирдамлиги тўғрисида» ШҲТ ташаббуси ҳисобланади. Мамлакатимиз халқаро муносабатлардаги масъулиятли иштирокчи сифатида глобал муаммоларни ҳам минтақавий, ҳам халқаро даражада ҳал қилиш учун кўп томонлама ва конструктив дипломатик механизм таклиф этишга интилган. Ундаги йўналишлардан бири - терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш. Шунингдек, ШҲТнинг гиёҳвандликка қарши кураш стратегияси ҳисобланади, у 2025-2029 йилларда рўёбга чиқарилади. Бу офат бутун жамиятга зарар келтиради, биринчи навбатда улғайиб келаётган авлодни хавф остига қўяди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.