Давлат
раҳбарининг Жетису вилоятига
амалий сафари «Талдиқўрған» саноат зонасига ташриф билан бошланди. Бу ерда саноат аккумулятор
батареялари
заводи жойлашган. Унинг маҳсулоти нефть-газ, тоғ-кон,
телекоммуникация ва темирйўл соҳаларида ишлатилади. «Яшил» энергетикада энергия таъминотини барқарорлаштириш воситаси
ҳисобланади. Чиқариладиган маҳсулотнинг ярмидан
кўп қисми МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларига экспорт
қилиниши
мўлжалланган, қолгани ички бозорга йўналтирилади. Зарур хомашё мамлакат ичидан
олинади. Жамоа билан суҳбатда Қосим-Жўмарт Тўқаев
ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш зарурлигига эътибор қаратди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Давлат
кучли бўлиши учун аввало унинг минтақалари бақувват бўлиши лозим. Биз Қозоғистонни ривожланган
саноатга эга давлатга айлантириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Стратегик аҳамиятга
эга Жетису вилоятига катта эътибор бериляпти.
Корхона
раҳбарлари билан суҳбатда Қосим-Жўмарт Тўқаев бизнесни қўллаб-қувватлаш давлат
сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини яна бир марта таъкидлади.
Вилоят ҳокими Бейбит Исабаев минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
тўғрисида Президентга ҳисобот берди. Ялпи ички маҳсулот ўсишда давом этяпти ва
йил охиригача 7 фоизга, саноат 4 фоизга кўтарилади. Минтақага келаётган инвестиция ҳажми
бир ярим марта ортди. Қосим-Жўмарт Тўқаев жорий йилда Талдиқўрған яқинидаги Интимақ қишлоғида
бунёд этилган мактабни бориб кўрди. Жорий йилда вилоятда 3 та янги
мактаб очилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев жорий
йилда бунёд этилган «Жетису» волейбол клуби таълим-машғулот спорт мажмуасини ҳам кўрди. Президентга спортчилар учун мўлжалланган
тураржойлар ҳам кўрсатилди. Волейболчилар билан суҳбатда Давлат раҳбари муваффақият
тилади ва волейбол тўпига дастхатини қолдирди.
Жанибек Омар, «Жетису» волейбол жамоаси аъзоси:
– Ўтган йили жамоамиз миллий лигада ўйнади. Қозоғистон республикаси чемпионати биринчи турида пешқадам бўлдик. Қозоғистон кубогида учинчи ўринни эгалладик.
Сўнгра Қосим-Жўмарт Тўқаев Стол тенниси марказига ташриф буюрди. У жамоат жамғармаси ҳисобидлан қурилган. Бинода
болалар ва ёшлар спорт мактаби жойлашган. Вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида яна бир қанча жисмоний
тарбия мажмуалари қурилди, оммавий спортни ривожлантириш учун модул мажмуалар бунёд этиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

