2025 йилгача Қозоғистон қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга 1 триллион тенге инвестиция жалб этади. Ҳукумат йиғилишида Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилишича, келгуси тўрт йил ичида умумий қуввати 1 гигаватт бўлган 62 лойиҳа ишга туширилади. 2025 йилга бориб аҳоли манзиллари газлаштирилиши 60 фоиздан ортади. Натижада, 12 миллиондан нафардан кўпроқ аҳоли табиий газдан фойдалана олади. Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатда мавжуд иссиқлик электр марказларини газга ўтказиш бўйича иш олиб бориляпти. 2022 йилда пойтахтдаги иккита ТЭЦ «зангори олов»га ўтади. Алматида 2026 йилгача учта иссиқлик марказида ўтиш ишлари якунланади. Бундан ташқари, мамлакат жанубида буғ-газ қурилмалари ишга тушади. Бундан мақсад – атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва чиқиндиларни камайтириш.
Мағзум Мирзағалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- Бу тадбирлар электр энергияси ишлаб чиқаришда ўзгаришларга олиб келади. Биринчидан, кўмир ишлатиш улуши 70 дан 40 фоизга тушади. Иккинчидан, газ улуши 20 дан 38 фоизга кўтарилади. Учинчидан, қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 3 дан 15 фоизга етади. Бу эса Қозоғистоннинг Париж шартномасидаги мажбуриятларини бажариши учун имкон яратади, декарбонатлаш жараёнига катта туртки беради, 2060 йилга бориб углерод нейтраллигига эришиш имкониятини яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси