Манғистаудаги кўзи ожизлар ихтисослашган кутубхонаси болалар учун шундай совға ҳозирлади. Кўриш қобилиятида муаммо бўлган мураббий Саида Қусаинова болалар китобларини ўзи териб чиқди. Бу иш бир неча ҳафта вақт олди. Қозоқ халқ эртаклари махсус брайль қоғозида янги ҳаётини бошлади.
Саида Қусаинова, кўзи ожизлар кутубхонаси жамоат ходими:
- Териб тугатгач, муқоваланди. Бунда ишлаш осон эмас. Жуда қаттиқ қоғоз. Эртак ҳажмига қараб, 2-3 тадан ёздик. Мана шундай кичкина китобча пайдо бўлди. 2007 йилдан буён «Ягона мамлакат – ягона китоб» акцияси давом этяпти. Жорий йилда бизда Ахмет Байтурсинов асарлари ўқиляпти. Биз мазкур китобга унинг шеърларидан бирини киритдик. «Оқуға шақиру» деб аталади. Болалар уни ҳам ўқишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси