Қозоғистоннинг импортга бўлган эҳтиёжини камайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакат ичида самарали навлар уруғчилиги йўлга қўйилади. Бош вазир Алихан Смаилов раислигида ўтказилган Бўҳронга қарши тадбирлар тезкор штаби йиғилишида шу масала муҳокама қилинди.
«Юқори ҳосил берувчи ва қурғоқчиликка чидамли янги нав уруғлари яратиш ва етиштириш биринчи навбатдаги вазифа», дея таъкидлади Бош вазир.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун зарур бўлган турли товарларни етказиб бериш учун Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги ва «Қазақстан Темир Жўли»га қўшимча таркиблар ажратилишини таъминлаш, уруғлик етказиш учун муқобил йўналишлар ташкил этиш топширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси