Онлайн-лекциялар, таълимий семинарлар, халқаро амалиёт, сертификатланган ҳуқуқий дастурлар ва бепул маслаҳатлар.
Ҳар йили етакчи халқаро ҳамкорлар “Астана” Халқаро молиявий маркази Ҳуқуқ академияси базасида қозоғистонлик ва Марказий осиёлик мутахассислар билан ўз тажрибасини баҳам кўради. Улар орасида таниқли ҳуқуқшунослик идоралари, адвокатлар палаталари бор.
Яқинда пойтахтда қозоғистонлик судьялар малакасини ошришга қаратилган дастур ишга туширилди. Таълим доирасида иштирокчилар суд маъмурияти ва ишларни олиб боришга оид турли-туман халқаро тажрибани ўрганиш имконига эга бўлди. Йил бошидан буён ташкилот Ҳуқуқ академияси салкам йигирмата онлайн-семинар ўтказди, уларда беш юздан зиёд талаба, ҳуқуқшунос ва бизнес-профессионаллар қатнашди.
Дэвид Галло, “Астана” халқаро молиявий маркази ҳуқуқ академияси директори:
- Ҳуқуқ академиясининг вазифаси – халқаро даражадаги ҳуқуқшунослик таълими бериш орқали халқаро тижорат ҳуқуқи соҳасида ишлаши учун ҳуқуқшуносларни тайёрлашдан иборат. Шунинг учун мижозларимизга ҳар томонлама билим бериш мақсадида жаҳон миқёсида ўз номига эга ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим. Бугунги кунгача биз 10 та сертификациявий дастур ташкил қилдик. Уларнинг ҳаммаси етакчи халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил қилинган. Шу билан бирга, халқаро миқёсда тан олинган сертификат тақдим этиш учун бир қанча глобал ташкилотлар билан бирга ишлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси