Қозоғистонда 2025 йилда «Тадбиркорнинг ягона хусусий кабинети» портали ишга тушиши мўлжалланган. Ягона интерфейс давлат ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқа ва муносабатларни мукаммаллаштиришга мўлжалланган. Ҳукуматда рақамлаштириш билан боғлиқ лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу кунларда «Tapsyru» сервиси пилот тартибида иш бошлади. У фойдаланилмаётган мулкларнинг ягона тизимини шакллантириш имконини беради. «Онлайн бюджет мониторинги» лойиҳаси ҳам ишга тушириляпти. Тизимда 150 миллиондан зиёд ишланма амалга оширилди. Дори-дармонларни тамғалаш оқибатида 5,5 мингтадан зиёд субъект тизимга интеграцияланди. Ишлаб чиқарувчидан фойдаланувчигача бўлган автоматлашган мониторинг йўлга қўйилди. «Ижтимоий ҳамён» лойиҳасига касалхоналар қошидаги дорихоналар 100 фоиз қўшилди, рецептларнинг ярмидан зиёди тизим орқали берилди. Шунингдек, мактабгача бўлган ташкилотларни молиялаштиришнинг ваучер усулидан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди.
Асқар Ибраимов, «Молия маркази» ҲЖ бошқарма
раиси:
- Маблағ тақсимлашнинг инновациявий модели ишга тушди. Унга кўра ота-оналар тегишли тоифаларга тақсимланади. Навбат ўзгармасдан қолаверади. Яъни, ортга сурилмайди. Энди ҳар ким ўз ихтиёрича боғча танлай олади. Айни вақтда, барча боғчалар рўйхатга киритилади. Демак, уларнинг ҳаммаси тегишли қонунчилик талабларига мос бўлиши зарур. Ташкилотлар ота-оналарни ўзига жалб этиш, кўпроқ бола қатнаши учун кўрсатиладиган хизмат сифатини оширишга интилади. Яъни, ўзаро рақобатни кучайтиришга ҳаракат қилиняпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.