Ўрта йўлакни ривожлантиришда ШҲТнинг тутган ўрни

Ўрта йўлакни ривожлантиришда ШҲТнинг тутган ўрни

Қозоғистон Евроосиё майдонида интеграция ва кооперацияни ривожлантиришда фаол иштирок этяпти. Иқтисодий ўзаро ҳамкорлик эса кўп ҳолларда транзит-транспорт имкониятларидан фойдаланиш билан боғлиқ. Бу ҳақда Давлат раҳбари таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга, анъанавий етказиб бериш занжирларидаги узилишларни ҳисобга олсак, йўналишларда замонавий инфратузилмалар яратиш, янги, рақобатбардош йўлаклар очиш ҳар вақтдагидан муҳим. Бунда Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги муҳим ўрин тутади. У «Шимол - Жануб» ва «Шарқ - Ғарб» йўлаклари салоҳиятини тўлақонли очишга хизмат қилади. Қозоғистон Президенти ўтган йили ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашида йирик портлар ва логистика марказлари тармоғини яратишни таклиф қилди. 

Талғат Ластаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари:

- Портлар қуриш ўта муҳим масала. Каспийда Ақтау ва Қуриқ портларимиз бор. Улар ҳозир модернизациялаш босқичида, денгиз тубини чуқурлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Транскаспий Халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш, портлар ишини яхшилаш, Каспий бўйидаги, Хитой, Европа Иттифоқидаги ҳамкорларимиз билан ҳаракатларни бирлаштириш муҳим. Бу йўлакдан товарлар етказиб бериш муддатини 15 кунгача қисқартириш ниятидамиз. 

Мутахассислар таъкидлашича, транспорт тизими тобора кўпроқ мультимодал шакл олмоқда, бу эса Евроосиёда эски йўлларни яхшилаш ва янги транспорт тармоқлари яратиш имкониятини беради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.