Астанадан Бурубайга янги электропоезд қатнайди

Астанадан Бурубайга янги электропоезд қатнайди

Астанадан Бурубайга янги электропоезд қатнайди. Энг машҳур туристик манзиллардан бирига атиги 2,5 соатда етиб бориш мумкин. Замонавий состав дунё стандартларига кўра жиҳозланган, рақамли ечимлар, юқори даражали сервис хизмати кда тутилган. Вагонларда Wi-Fi, махсус экранлар мавжуд, электр таъминотига уланиш имконияти бор. Шинам ўриндиқлар, кондиционерлар, имконияти чекланган одамлар учун кенгайтирилган кабиналар, автомат зиналар мавжуд. Таъкидлаш лозимки, янги электропоезд ички туризмни ривожлантириш ва транспорт инфратузилмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Нурсултан Ибраев, «ҚТЖ» ҲЖ PR-менежери:

– Электропоезд Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилган. Халқаро стандартларга мос. Учта хизмат кўрсатиш тоифасига ажратилган. Электропоезд ҳафтасига беш марта қатнайди, 374 ўринли 6 вагондан иборат. Билетлар нархи тоифасига кўра 3 мингдан 6 минг тенгегача. Электропоезднинг келиш вақти меҳмонхоналарга кириш ва улардан чиқиш вақти билан мослаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси