Тошкентда GSMA 360 анжумани ўтказилди

Тошкентда GSMA 360 анжумани ўтказилди

Ўзбекистонда бўлиб ўтган халқаро форумда Евроосиёда рақамли технологияларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Тошкентда нуфузли экспертлар ва дунёнинг етакчи компаниялари вакиллари, жами 500 нафар делегат сунъий интеллект, 5G ва янги авлод тармоқлари, рақамли инновациялар, телекоммуникацияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Тадбирда алоқани таъминлашда маълумотларни қайта ишлаш марказлари ўрни, янги рақамли ечимлар ва ҳамкорлик масалалари ҳақида гапирилди. экспертлар ғоялар, технологиялар ва тажрибаларини баҳам кўришди. Бу эса минтақада рақамли трансформацияни амалга оширишга хизмат қилади.

Шерзод Шерматов, Рақамли технологиялар вазири:

Сўнгги йилларда мобил интернет қамрови кенгайди, сифати ошди, уланиш имкониятлари яхшиланди. Бу эса Ай-Ти сектори ривожланишига, соҳа мутахассислари сони ортишига ёрдам беради. Мақсадимиз ёш авлода катта даромад келтирувчи касбларни эгаллаши учун мамлакатга халқаро масофадан туриб амалга олириладиган хизматларни жалб этиш. GSMA 360 каби тадбирларнинг ўтказилиши мамлакатнинг минтақавий Ай-Ти хаб сифатида мавқеи мустаҳкамланишига ёрдам беради.

Саъдулло Исфандиёрий, Тожикистон Ҳукумати қошидаги Алоқа хизмати раҳбари:

Бу ерда алоқа соҳасида минтақавий ҳамжамият маъмуриятлари раҳбарлари муҳокама қилаётган масалалар барча республикаларда ушбу хизматларни яхшилашга йўналтирилган. Ахборот хавфсизлиги, йўлдош орбиталари ва геостационар бўлмаган ер йўлдошларидан фойдаланиш, минтақа мамлакатлари ичида частоталар тақсимоти масалаларини кўриб чиқамиз.

Нотиқлар фикрича, рақамли технологиялар бўйича форум ўтказилиши янги халқаро шартномалар тузилишига туртки беради, инвестициявий қизиқишни оширади, IT-таълим ва юксак технологиялар соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси