Тожикистонда саноат фаол ривожланмоқда

Тожикистонда саноат фаол ривожланмоқда

Саноатга эътибор. Тожикистондаги «Сўғд» эркин иқтисодий зонасида янги корхоналар ишга тушди. Тўртта махсус ҳудуддан бири бўлган ушбу майдончада солиқ ва бож тўловлари бўйича енгилликлар тақдим этилган. Ҳозир 40 та завод ишлаб турибди. Улар қаторида декоратив панеллар чиқарувчи корхона ҳам бор.  

Илҳом Муҳаммедов, менежер: 

- Турли пештоқлар учун панеллар чиқарамиз. Тузилишига кўра улар ғишт ва тошни эслатади. Аммо енгил ва ўрнатилиши осон. 

Янги корхонада эса пластик ва алюминий профиллар чиқарилади. Заводнинг рақобатбардош маҳсулоти импорт ўрнини босади. Ички бозор учун етарлича маҳсулот чиқариш режалаштирилган. Кейин экспорт қилиш масаласи билан шуғулланишади.   

Мухсин Абдусатторзода, корхона ходими: 

- Ходимларимиз Европа стандартларига мос тайёр пластик ва алюминий маҳсулотлар чиқара бошлашди. Ҳозирнинг ўзида йилига 6 минг тонна пластик маҳсулот бера оламиз. Келгуси 3 йилда такомиллаштириш ишлари амалга оширилади, корхона қуввати йилига 8 минг тоннага етказилиши мўлжалланган. 

Таъкидлаш лозимки, эркин иқтисодий зона чиқарган маҳсулот Марказий Осиё, Россия, Хитой ва Афғонистонга етказиб берилаётир. 

Абдумалик Сарманов таржимаси