Қозоқ кураши тўғрисида китоб нашр этилди

Қозоқ кураши тўғрисида китоб нашр этилди

Янгидан чоп этилган китоб қозоқ миллий кураши ҳақида ҳикоя қилади. Астанада тақдимоти ўтказилган «Қозоқ курашининг забардаст норлари» асарида шоир ва спорт журналисти Ақин Ордабайули машҳур полвонлар, уларнинг қозоқ курашини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси тўғрисида ҳикояларини тўплаган. Китобда саклар давридан буён мавжуд бўлган бел олишиш ҳақида янги маълумотлар баён этилган. Муаллиф таъкидлашича, тўплам айни вақтда ўқув қўлланмаси вазифасини бажара олади. Китоб миллий кутубхолналар ва спорт мактабларига совға сифатида тарқатилади.

Ақин Ўрдабайули, китоб муаллифи:

– Бу китобда қозоқ курашини ривожлантириш учун тер тўкаётган 21 та мураббий ҳақида маълумот бор. Шунингдек, бу спорт тури бўйича Осиё, Европа, жаҳон биринчиликларида қатнашган, ғолиб бўлган атлетлар ҳақида ҳикоя қилинади. Миллий спортни оммалаштириш орқали биз қадимий урф-одатларимиз ва анъаналаримизни дунёга намойиш эта оламиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.