Сенат Президент Мактуби рўёбга чиқарилишига хизмат қилади

Сенат Президент Мактуби рўёбга чиқарилишига хизмат қилади

Парламент депутатлари Қозоғистон Президенти Мактуби амалга татбиқ этилишига фаол ҳисса қўшади. Сенатда таъкидлашларича, Қосим-Жўмарт Тўқаев томониан қўйилган вазифалар ҳаётнинг барча соҳалари модернизациялашишига хизмат қилади, иқтисодни мустаҳкамлайди. Давлат раҳбари ўзгаришлар асосига айланадиган рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Сенат раиси таъкидлашича, палатанинг вазифаси — Мактуб ҳаётга жорий этилиши учун зарур сифатли қонуний ҳужжатлар қабул қилиш, тегишли меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан, Рақамлаштириш ва Қурилиш кодексларини қабул қилиш. Шунингдек, Маулен Ашимбаев Алатау шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида қонун яратиш, «Давлат мулки тўғрисида» қонунни янгилаш, парламент ислоҳотларига эътибор қаратишга чақирди. Шундагина инновациялар жорий этиш ва замонавий давлатчилик барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор шаклланади, дея таъкидлади Сенат раиси. 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси: 

- Мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев стратегик муҳим вазифа – Қозоғистонни уч йил ичида тўлақонли рақамли давлатига айлантириш масаласини қўйди. Бу йўналишда Парламент олдида турган ўта муҳим вазифа – тегишли қонунчилик базасини яратишдан иборат. Биз аввало Рақамлаштириш кодексини сифатли кўриб чиқишимиз ва ўз вақтида қабул қилишимиз лозим. 

Абдумалик Сарманов таржимаси