Қозоғистон ялпи
ички маҳсулотида қурилиш соҳасининг улуши 6 фоизни ташкил қилди. Ўтган йил
давомида мамлакатда 19 миллион квадрат метр уй-жой қурилди, улар қаторида 170 мингтадан
зиёд уй-жой объекти бунёд этилди. 2025 йилнинг биринчи ярмида республикада 120 та
мактаб ва боғча, 30 та тиббий марказ ва поликлиника қад ростлади. Йил бошидан
бйён қурилиш ишлари ҳажми 18 фоизга кўпайди. Бугун Бош вазир Дават раҳбари
номидан соҳа ходимларини касб байрами билан табрикларкан, шундай маълумотларни
тилга олди. Ўлжас Бектенов таъкидлашича, Президента топшириқларини бажариш
доирасида янги Қурилиш кодекси ишлаб чиқилди.
Қайсар Ўмаров, қурилиш
соҳаси фахрийси /Астана шаҳри/:
- Яна давлат
мукофотлари қаторига кирган «Қозоғистон Фахрий қурувчиси» нишони тақдим этгани
учун Давлат раҳбарига улкан миннатдорчилик билдиришни истар эдим. Бу – биз,
қурувчиларга алоҳида эътибор берилаётганини кўрсатади. Ҳамма меҳнаткашлар, қурувчиларга
соғлик-саломатлик, меҳнатда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

